23−27 январь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган медиа-ҳафталик доирасида 2017−2021 йилларда Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси муҳокама қилинади.

Медиа-ҳафталикнинг беш куни стратегиянинг беш устувор йўналиши: 1) давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, 2) қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, 3) иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, 4) ижтимоий соҳани ривожлантириш, 5) хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни юритишга бағишланади.

Мазкур тадбирларда давлат органлари ва жамоат ташкилотлари, дипломатлар, экспертлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади.