Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчиликлар бўлиши кутилмоқда. Ўзгидромет маълумотига кўра, 21−22 январь кунлари ёмғир ва қор ёғиши, мамлакатнинг жанубий, марказий ва шарқий қисмларида кундузги ҳаво ҳароратининг тушиши кутилмоқда.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ғарбга ўзгарган ҳолда 5−10 м/с тезликда эсади, 12−17 м/с га қадар кучайиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кечаси — 0…+2, кундузи — +2…+4 даража бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти ҳудудида ҳаво ўзгариб туради, 21 январь куни ёғингарчиликлар бўлмайди, 22 январда айрим ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол йўналишини шарққа ўзгартирган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15−20 м/с га қадар кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси −10…−5 дан −5…0 гача, кундузи — 0…+5 дан −5…0 гача атрофида бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, жойларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Айрим жойларда туман тушади. Ғарбдан эсаётган шамол йўналишини шарққа ўзгартирган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15−20 м/с га қадар кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси −2…+3, кундузи — +2…+7 даража атрофида бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, жойларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Айрим жойларда туман тушади. Ғарбий шамол 7−12 м/с тезликда эсади, 15−20 м/с га қадар кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси −2…+3, кундузи 21 январда — +2…+7, 22 январда — 0…+5 даража атрофида бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, жойларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Айрим жойларда туман тушади. Ғарбий шамол 7−12 м/с тезликда эсади, 15−20 м/с га қадар кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси − 0…+5, кундузи — +4…+9 даража атрофида бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 21 январь куни ёғингарчиликлар кузатилмайди, 22 январда айрим жойларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Жойларга туман тушиши эҳтимоли бор. Ғарбдан эсаётган шамол йўналишини шарққа ўзгартирган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21 январда −5…0, 22 январда −3…+2, кундузи — +2…+7 даража атрофида бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчиликлар бўлиши кутилмоқда. Кўчки бўлиши хавфи мавжуд. Ғарбий шамол 7−12 м/с тезликда эсади, 15−20 м/с га қадар кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси −8…−3, кундузи −3…+2 даража атрофида бўлади.