Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Италия Президенти Сержо Маттареллага Гран-Сассо-д'Италия тоғли массивидаги қор кўчиши оқибатида инсонларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан чуқур таъзия изҳор этилган мактуб йўллади.

ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга самимий ҳамдардлик ва қайғудошлик сўзларини етказишни сўради.

Чоршанба куни Италиянинг марказий қисмида кучли ер силкинишидан сўнг содир бўлган қор кўчкиси ичида 34 киши бўлган меҳмонхонани босиб қолди. ОАВ маълумотларига кўра, қутқарувчилар бинода қамалиб қолган олти нафар кишини топишга муваффақ бўлди.