Ўзбекистон Президентининг 17 январдаги қарори билан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига Шоҳруҳ Шораҳмедов раис ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилди.

Шоҳрух Шораҳметов бунга қадар Молия вазирлигининг Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси давлат раҳбарининг 2 декабрдаги фармони билан «Ўзбектуризм» Миллий компанияси базасида ташкил этилган эди.