Адлия вазирлиги «Ўзбекистон Республикасида юридик хизматлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори лойиҳасини тайёрлади.

Адлия вазирлигидан «Газета.uz"га маълум қилинишича, лойиҳада адлия органлари тизимида юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга методологик кўмак кўрсатиш бўйича бўлинмалар ташкил этиш кўзда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, давлат бошқаруви, жойлардаги давлат ҳукумати органлари ва давлат муассасаларидаги юридик хизматлар штатлар сони бўйича танқидий таҳлилларни ўтказиш таклиф қилинмоқда. Уларф аолияти штатлар миқдори ва бажарилган ишлар ҳажми ўртасидаги мувофиқликка кўра баҳоланади.

Таҳлиллар натижалари бўйича юридик хизматларнинг штат бирликларини қайта кўриб чиқиш, шунингдек, кўрсатиб ўтилган орган ва ташкилотлардаги бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари мансаб маошига юридик хизматлар раҳбарлари ва ходимлари меҳнатига тўловлар разрядларини тенглаштириш бўйича таклифларни киритиш режалаштирилмоқда.

Қарор лойиҳасидан кўзланган мақсад юридик хизматлар мақомини ошириш ва юридик маслаҳатчилар фаолиятини ташкил этиш ҳолатини яхшилашдан иборат.