Ўзбекистон Адлия вазирлиги Президентнинг «Норматив-ҳуқуқий актларни тарқатиш, улар мазмун ва моҳиятини тушунтириш тизимини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқди.

Ҳужжат норматив-ҳуқуқий актларни тарқатишнинг ягона тартиблари ва улар бўйича тушунтириш ишларини олиб боришнинг янги усулларини жорий этишни кўзда тутади, деб хабар қилинди Адлия вазирлигидан «Газета.uz"га.

Ҳужжатда келтирилишича, норматив-ҳуқуқий актлар билан биргаликда, улар бўйича ахборот-таҳлил материаллари ҳам тарқатилади.

Норматив-ҳуқуқий актларни расмий хатлар, расмий ва норасмий нашрлардаги мақолалар кўринишида тарқатиш таклиф этилди. Жараёнга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ННТ ва ОАВлар ҳам жалб қилиниши мумкин.

Қўшимча равишда «Ҳуқуқий маълумотларни тарқатиш ва улардан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилмоқда. Унда норматив-ҳуқуқий актларни тарқатиш механизмлари келтириб ўтилади.

Ҳуқуқий ахборотлар деганда барча ҳуқуқий-норматив актлар, уларга расмий шарҳлар, изоҳлар, тушунтириш ва ҳужжатлар мазмун-моҳиятини халққа етказишга йўналтирилган бошқа маълумотлар назарда тутилади.