Ўзбекистон фуқаролари — Людмила Базарова (1975 йил таваллуд топган) ва Зайнутдин Абдусаланов (1992 йилда туғилган) — Россиянинг Саратов вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси қурбони бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати Россияда ФВВга таянган ҳолда хабар қилди.

15 январь куни Москва вақти билан 01:32 да «Нижний Новгород-Саратов» автомобиль йўлида Volvo юк автомобили ва Toyota Verso русумли енгил автомобиль тўқнашуви содир бўлди. ЙТҲ натижасида 7 киши ҳаётдан кўз юмди.

Ўзбекистон ФВВ республиканинг мутасадди вазирлик ва идоралари билан ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг яқинларига ёрдам кўрсатиш чораларини кўрмоқда.