14−15 январь кунлари Бокуда (Озарбайжон) 16−18 ёшли кадетлар ўртасида эркин ва юнон-рум кураши бўйича Мушвиг Исаев хотирасига бағишланган XX халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Озарбайжон, Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистондан 300 нафардан зиёд спортчилар ўзаро беллашди.

Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон термаси 3 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза, жами 12 медални қўлга киритган ҳолда умумий ҳисобда учинчи ўринни қўлга киритди.

Юнон-рум кураши бўйича мусобақада Лазиз Тошкентбоев (42 кг вазн тоифасида) ва Шарофиддин Эрназаров (100 кг) мусобақа ғолибига айланди. Акмал Акрамов (54 кг) ва Ергали Айхимбаев (76 кг) кумуш медалларни қўлга киритди. Элдор Каримов (46 кг), Жавоҳир Саматов (58 кг) ва Муҳаммадқодир Расулов (63 кг) «бронза"га эга бўлди.

Эркин курашда Умид Жалолов (42 кг) мусобақа чемпиони бўлди. Жамшид Маъруфов (50 кг) ва Феруз Ёқубов (58 кг) кумуш медални қўлга киритди. Арслон Раҳимов (46 кг) ва Ихтиёр Нормуродов (63 кг) бронза медалига сазовор бўлди.