Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган БМТ агентликлари «Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик фондини ташкил қилиш орқали Орол фожиасидан зарар кўрган аҳолининг турмуш шароити салоҳиятини мустаҳкамлаш» қўшма дастурни амалга оширишга киришди.

БМТнинг инсон хавфсизлиги Мақсадли фонди томонидан молиялаштирилаётган уч йилга мўлжалланган мазкур дастур доирасида Қорақалпоғистоннинг учта намунали тумани — Мўйноқ, Тахтакўпир ва Шуманайда иқтисодий, ижтимоий ва экологик хавфсизликни яхшилашга кўмаклашилади.

2012−2016 йилларда амалга оширилган ташаббуслар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши янги қўшма дастурни амалга ошириш учун энг катта экологик хатар ҳудудида жойлашган ва аҳолиси 123 минг нафардан кўпроқ бўлган мазкур туманларни намунали ҳудудлар деб белгилашни тавсия қилди. Дастур БМТТБ, ЮНЕСКО, ЮНФПА (БМТ Аҳолишунослик жамғармаси) ва БМТКД (БМТ Кўнгиллилар дастури) томонидан амалга оширилади.

10−12 январь кунлари кўрсатиб ўтилган туманларда дастурлар улардан кўзланган мақсадлар ва миқёсларни тушунтиришга қаратилган семинарлар кўринишида ишга туширилади. Семинарларда фермер хўжаликлари раҳбарлари, қишлоқ фуқаролар йиғинлари вакиллари, давлат тузилмалари ва маҳкамалари ҳамда хусусий тадбиркорлар иштирок этмоқда.

Семинар қатнашчиларига Инсон хавфсизлиги концепциясига мувофиқ ишнинг энг муҳим жиҳатлари, уни Орол денгизи қуришининг салбий таъсири энг кўп сезилаётган Қорақалпоғистонда қўлланиши истиқболлари ҳақида ахборот берилмоқда. Муҳокамалар жараёнида ҳар бир туман учун ўзига хос «муаммолар шажараси"ни шакллантириб бориб, намунали ҳудудларда экологик вазият оқибатида юзага келган асосий муаммоларни аниқлаш учун маҳаллий аҳоли билан интерфаол мунозаралар ҳам олиб борилмоқда. Шундай қилиб, келгусида, ҳудуддаги мураккаб экологик шароитларни инобатга олган ҳолда жойлардаги ривожланиш режалари ишлаб чиқилади.

Семинарларда бошқарувнинг самарали тизимини яратиш, иқтисодий вазиятни яхшилаш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларини такомиллаштириш ҳамда атроф-муҳит ҳимоясини назарда тутади. Бошқача айтганда, бундай ёндашув мураккаб бўлиши билан бирга, ўзаро боғлиқ масалаларни изчиллик билан бартараф қилиш учун инсонлар турмуш фаолиятининг турли йўналишлари ўртасида ришталарни яратиш имконини беради.

Мазкур дастур «пастдан-юқори"га тамойилига биноан амалга оширилиб, аҳолининг ўзига ҳамжамиятларда устувор вазифаларни аниқлаш имконияти тақдим этади, шу билан бирга, ҳар бир инсоннинг маҳаллий даражада қарорлар қабул қилиш жараёнларида иштирок этишига алоҳида эътибор қаратилади.