Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаёнга Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида БАА гуманитар миссияси вакилларининг нобуд бўлгани муносабати билан таъзия изҳор этилган мактуб йўллади, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ҳамда далда сўзларини етказишни сўради.

Сешанба куни Қандаҳордаги теракт вақтида БААнинг беш нафар дипломати вафот этди. БААда уч кунлик мотам эълон қилинди.