Тошкент ҳокими Раҳмонбек Усмонов 11 январь куни Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Данияр Сидиков билан учрашди.

Қирғизистон элчихонаси сайтининг хабар қилишича, томонлар икки мамлакат пойтахтларининг савдо-иқтисодий ва маданий -гуманитар ҳамкорлиги масалаларини муҳокама этишган.

Жумладан, қўшма корхоналар ташкил этиш, турли соҳалар, хусусан, турар-жой коммунал ва транспорт жабҳаларида тажриба алмашиш билан боғлиқ бизнес-форумлар, давра суҳбатлари ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, яқин истиқболда икки давлат пойтахтлари маданият кунларини ўтказиш муҳокама қилинди.