11 январдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда. Қуёшли кунлар ўрнини ёғингарчиликлар — ёмғир ва қор эгаллайди, айрим ҳудудларда ҳароратнинг тушиши кутилмоқда, деб хабар қилди Ўзгидромет.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, 11 январь куни кечга бориб бир оз ёмғир ёғади, қорга айланиш эҳтимоли бор. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамол ғарбга 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11 январь куни кечаси −2…−0, кундузи — +8…+10 даража Цельсий, 12 январь куни кечаси −1…+1, кундузи — +3…+5 даража, 13 январь куни кечаси — −3…−1, кундузи — +5…+7 даража бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 11−12 январда айрим туманларда бир оз қор ёғиши мумкин, 13 январь куни ёғингарчиликлар бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7−12 м/с тезликда эсади, 11−12 январь кунлари айрим жойларда 15−20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 11 январда кечаси −5…−0, кундузи −2…+3 даража, 12 январь кечаси — −7…−2, кундузи — −5…−0 даража, 13 январь кечаси — −10…−5, кундузи — −5…−0 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, 11−12 январда айрим туманларда бир оз ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол шарққа ўзгарган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади, 11−12 январь кунлари айрим жойларда 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11−12 январь кунлари −3…+2, 13 январда — −7…−2, кундузи 11 январь куни — +1…+6 даража, 12−13 январда — 0…+5 даража атрофида бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Жойларда туман тушиш эҳтимоли бор. Ғарбдан эсаётган шамол шарққа ўзгарган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат −3…+2, кундузи 11 январь куни — +5…+10 даража, 12−13 январда — +2…+7 даража атрофида бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бир оз ёмғир ёғиши, 12−13 январь кунлари қорга айланиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол шарққа ўзгарган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади, 11−12 январь кунлари айрим жойларда 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11−12 январь кунлари −2…+3, 13 январда — −5…0, кундузи 11 январь куни — +5…+10 даража, 12−13 январда — +2…+7 даража атрофида бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Жойларда туман тушиш эҳтимоли бор. Ғарбдан эсаётган шамол шарққа ўзгарган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади, 12 январь куни айрим жойларда 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси −7…−2, кундузи — +2…+7 даража атрофида бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиши мумкин. 11 январь куни қор кўчкиси хавфи бор. Жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол шарққа ўзгарган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11−12 январда −8…−3, 13 январда −15…−10 даража, кундузи 11 январь куни — −5…−0, 12−13 январь кунлари — −7…−2 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.