«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси яна тўрт дона Boeing 787−8 Dreamliner самолётини харид қилиш бўйича шартномани имзолади, деб хабар қилди МАК матбуот хизмати.

Янги «Дримлайнер"ларнинг 2019−2020 йилларда етказиб берилиши кутилмоқда. Шартнома қиймати хабар қилинган йўқ.

Янги Boeing 787−8 Dreamliner самолётларини харид қилиш тўғрисидаги келишувга корпорация президенти Рэймонд Коннернинг ўтган йил сентябрда Ўзбекистонга ташрифи доирасида эришилган эди.

Айни паайтда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпания 2016 йилда харид қилган икки дона «Орзудаги лайнер"дан фойдаланмоқда. Рейслар Деҳли, Дубай, Москва, Рига, Тель-Авив, Истанбул ва Олмаотага амалга оширилмоқда.