7 январь куни Россиянинг Самара вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида уч нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, автобус ва енгил автомобиль иштирокидаги ЙТҲ «Самара-Уральск» М-32 трассасининг Большеглушицкий муниципал туманидаги Александровка ва Ледяйка аҳоли пунктлари ўртасида содир бўлган.

Ҳодиса натижасида енгил автомобил йўловчилари: Норбаев Норбек Оленбаевич, Худайберганов Маркс Ибрагимович (1978 йилда таваллуд топган) ва Бобожонов Қаҳрамон Файзулоевич (1979 йилда таваллуд топган) ҳаётдан кўз юмган.

Ўзбекистон ФВВ республиканинг тегишли вазирлик ва маҳкамалари билан ҳамкорликда вафот этганларнинг яқинларига кўмак кўрсатиш бўйича чораларни қўлламоқда, дейилади хабарда.