Ўзбекистон Миллий университети профессори Шуҳрат Жалилов Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси республика бошқаруви раиси этиб сайланди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Жамғарма раҳбарини сайлаш масаласи жамғарма марказий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида кўриб чиқилди. Тадбирда бош вазир Абдулла Арипов иштирок этди.

28 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев имзолаган фармонга мувофиқ, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси номи Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасига ўзгартирилди.