12 декабрдан 3 январгача Мумдайда (Ҳиндистон) IIFL Wealth 2nd Mumbai International Chess Tournament халқаро шахмат мусобақаси бўлиб ўтди, дея хабар қилди Ўзбекистон шахмат федарацияси.

Стандарт шахмат бўйича мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан 218 нафар спортчи иштирок этди. Жумладан, Ўзбекистон номидан Сарвиноз Қурбонбоева (жаҳон рейтингида 2274 очко) тўққиз тур натижасига кўра олти очко тўплаган ҳолда аёллар ўртасида иккинчи ўринни эгаллади. Мусобақада украиналик гроссмейстер Адам Тухаев (2516) ғолиб бўлди.

Қайд этиш жоизки, 13−18 декабрь кунлари Олонгапо шаҳрида (Филиппин) ўтган аёллар ўртасидаги халқаро мусобақада Қурбонбоева бронза медалини қўлга киритган эди.