«Газета.uz» ўқувчиларнинг саволларига жавоб берар экан, Тошкент метрополитени ва бошқа жамоат транспортларида бепул хизмат кўрсатиш жорий этилмаганини хабар қилади.

Нафақахўрлар учун метрополитендан 10:00 дан 16:00 га қадар бепул фойдаланиши эҳтимоли тўғрисида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев сайловолди учрашувларидан бирида сўзлаган эди.

Таҳририятимизнинг «Тошшаҳартрансхизмат» компаниясидан аниқлик киритишича, мазкур масала ҳақиқатдан ҳам кўриб чиқилмоқда, бироқ ҳозирча ҳеч қандай ҳужжат қабул қилингани йўқ.