Тошкент иккиламчи квартира бозорида 2016 йил давомида таклиф этилган ўртача нархлар 17 фоизга арзонлади. Мазкур маълумотлар CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компанияси «Газета.uz"га тақдим этган таҳлилларда ўз ифодасини топди. Панель туридаги уйлардаги хонадонларнинг ўртача нархи 18,2 фоизга арзонлаган бўлса, ғиштли уйлардаги квартиралар нархи 16,2 фоизга пастлади.

Декабрда иккиламчи турар-жой учун таклиф этилган ўртача нархлар ноябрь даражасида қолди — 552 ш. б. (ғишт — 585, панель — 526). Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича: бир хонали квартиралар — 535 ш. б. (-1%), икки хонали — 539 (ўзгаришсиз), уч хонали — 573 (ўзгаришсиз), тўрт хонали — 569 (-2%).

Бу борадаги тўлиқ маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин.