Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг 2017−2019 йилларга режалаштирилган иккинчи босқичи қурилиши учун 124,8 млн доллар ажратилади. Лойиҳанинг ҳисоб-китоб қиймати Президентнинг ноябрдаги қарорига мувофиқ тасдиқланган бўлиб, 4 январда Молия вазирлиги сайтида эълон қилинди.

Лойиҳа Ўзбекистон давлат бюджетининг уч йиллик тенг улушдаги 72 млн доллар эквиваленти бараваридаги маблағлари ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 52,8 млн долларлик кредити ҳисобидан амалга оширилади.

Қурилиш ишларига лойиҳавий ҳужжатлар экспертизаси, қурилишнинг олиб борилиши ва техник назорати, зарурат туғилганида, қурилиш-монтаж ишларига ихтисослашган хорижлик мутахассислар жалб этилади.

Лойиҳани амалга ошириш доирасида якунига етказилмаган қурилиш объектлари қиймати 2016 йил 1 октябрь ҳолатида қайта баҳолашни ҳисобга олганда 6,91 млрд сўмни ташкил этди.