Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органларига жами 6843 та мурожаат келиб тушган, дея хабар бермоқда маҳкама матбуот хизмати. Уларнинг 5011 таси ёзма, 1832 таси ишонч телефони орқалидир.

Мурожаатларнинг аксарияти — 61,3 фоизи коммунал соҳага алоқадор. 22,2 фоизи савдо ва умумий овқатланиш, 6,5 фоизи транспорт, хизмат ва коммуникация соҳалари ҳамда 10 фоизи бошқа соҳаларга тўғри келган.

Ёзма мурожаатларнинг 4591 таси истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди, ишонч телефонлари орқали тушган 1832 та мурожаатдан 1135 таси кўриб чиқилди ва тегишли чоралар кўрилди, қолган 697 та мурожжат бўйича Давлат рақобат қўмитаси ваколатлари доирасида тегишли тушунтиришлар берилди.

Мурожаатлар якуни бўйича жами бўлиб 2 927,3 млн.сўм истеъмолчиларнинг фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди. Улардан 2,4 млрд сўмдан зиёдроғи (2015 йилда — 996,5 млн сўм) кўрсатилмаган ёки сифатсиз кўрсатилган хизматлар учун ёзма мурожаат асосида қайта ҳисоб-китоб қилинган бўлса, 443,5 млн сўми (328,9 млн) ишонч телефони бўйича қилинган шикоят ва аризалар ҳиссасига тўғри келади.