1 январдан транспорт воситалари бензин ва дизель ёқилғиси истеъмоли учун солиқ 130 сўмга (335 сўмдан 465 сўмга) ошди. Солиқнинг янги ставкаси Ўзбекистон Президентининг 27 декабрдаги қарори билан тасдиқланди.

Солиқ ставкаси ошганига қарамасдан, бензиннинг чакана нархи, йил аввалида автомобиль ҳайдовчилари гувоҳ бўлганидек, ўзгаришсиз қолди. «Ўзнефтмаҳсулот» компаниясидан «Газета.uz"га изоҳ берилишича, солиқ бензиннинг октябрда белгиланган ягона нархига киритилган.

Айни пайтда, бир литр дизель ёқилғиси нархи янгиланган солиқ ставкаси ҳисобга олинганида 130 сўмга ошиб, эндиликда аввалги 2245 сўм ўрнига 2375 сўмни ташкил этмоқда.

Транспорт воситалари учун суюлтирилган ва сиқилган газ исътемолига солиқ ставкалари эса ўзгаришсиз қолган.