Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ва қардош турк халқига Истанбул шаҳрида содир этилган мудҳиш террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан таъзия изҳор этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Давлат раҳбари ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик туйғуларини етказиб қўйишни сўради, жароҳат олганларга қисқа муддатда соғайиб кетишларини тилади.

Янги йил кечаси Истанбулдаги Reina тунги клубига уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 39 киши ҳалок бўлиб, 69 киши жароҳатланган эди.