«Қўқон суперфосфат заводи» АЖ базасида минерал ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича Indorama Kokand Fertilizers қўшма корхонаси очилади. Сингапурнинг Indorama компанияси билан шу ҳақдаги шартнома имзоланди, деб хабар қилмоқда Давлат рақобат қўмитаси ахборот хизмати.

Лойиҳа мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш ва замонавий ишлаб чиқариш технологияларни жорий қилиш билан бир қаторда, дикалсийфосфат, калий сульфати ва азотли калий каби минерал ўғитларнинг янги, бугунги кунда республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган турларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни кўзда тутади.

Ушбу корхонада хорижий инвесторнинг улуши 75 фоизни ташкил этиши кўзда тутилган. Умумий инвестициявий қиймати 80 млн.АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу лойиҳа босқичма-босқич беш йил давомида амалга ошириб борилади.