Янги йил нишонланадиган кунлари Ўзбекистонда илиқ ҳаво кузатилади, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ўзгидромет маълумотларига кўра, кўплаб ҳудудларда кундузги ҳаво ҳарорати 10 даражагача илиқ бўлса, фақатгина мамлакат шимолида 2 даражагача совуши мумкин.

Тошкентда 31 декабрь-1 январь кунлари ҳаво булутли бўлади, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — 0…+2, кундузи 31 декабрда — +10…+12, 1 январда — +11…13 даража Цельсий бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 31 декабрь куни ёғингарчилик кузатилмайди, 1−3 январда айрим жойларда ёмғир ва қор ёғиши эҳтимоли бор. Шарқдан эсаётган ғарбга ўзгарган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади, 1−2 январь кунлари айрим жойларда 15−20 м/с га қадар кучаяди. Ҳарорат кечаси 31 декабрь-1 январь кунлари — −8…−3 даража, 2−3 январь кунлари — −3…+2, кундузи — −2…+3 дан 0…+5 га қадар бўлиши кутилмоқда.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 31 декабрь-1 январь кунлари ёғингарчилик бўлмайди, 2−3 январда жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган ғарбга ўзгарган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади, 1−2 январь кунлари айрим жойларда 15−20 м/с га қадар кучаяди. Ҳарорат кечаси 31 декабрь-1 январь кунлари — +8…+13 даража, 2−3 январь кунлари — −3…+2, кундузи — +2…+7 даража бўлиши кутилмоқда.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 31 декабрь-1 январь кунлари ёғингарчилик бўлмайди, 2−3 январда жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган ғарбга ўзгарган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади, 1−2 январь кунлари айрим жойларда 15−20 м/с га қадар кучаяди. Ҳарорат кечаси 31 декабрь куни — жойларда -2 даражагача, 1 январь куни — +8…+13, сўнгра аста-секинлик билан 0…+5 даражага қадар пастлайди.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, 31 декабрь-1 январь кунлари ёғингарчилик бўлмайди, 2−3 январда жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган ғарбга ўзгарган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади, 1−2 январь кунлари айрим жойларда 15−20 м/с га қадар кучаяди. Ҳарорат кечаси 31 декабрь куни — айрим жойларда −2…0 гача, кундузи 31 декабрь-1 январда — +8…+13 даража, 2−3 январда — аста-секинлик билан +2…+7 га қадар пастлайди.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 31 декабрь-1 январь кунлари ёғингарчилик бўлмайди, 2−3 январда жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган ғарбга ўзгарган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси −2…+3, кундузи 31 декабрь-2 январда — +5…+10, 3 январда — +2…+7 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 31 декабрь-1 январда ёғингарчилик кузатилмайди, 2−3 январда айрим жойларда ёғингарчилик бўлади, жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган ғарбга ўзгарган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади, 1−2 январь кунлари айрим жойларда 15−20 м/с га қадар кучаяди. Ҳарорат кечаси −8…−3, кундузи — 0…+5 даражадан −3…+2 га қадар атрофида бўлади.