Фарғона шаҳрида ҳайвонот боғи иш бошлади, хабар берди ЎзА. Очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев сўзга чиқди.

Уч гектардан зиёд майдонни эгаллаган боғ Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 20 майдаги «2016−2020 йиллар даврида Тошкент ҳайвонот боғини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида барпо этилди. Бу ерда турли ўлкалардан келтирилган 70 дан ортиқ ҳайвон ва қушларни кўриш мумкин.

Ҳайвонот боғида тоғ ҳайвонлари сақланадиган бўлим анча кенг жойни эгаллаган. Шер, айиқ, тўнғиз каби ҳайвонлар махсус қафасларда сақланади. Боғда, шунингдек, тоғ қўйи, тоғ эчкиси, Африка туяқуши, лама, махсус ҳовузларда ғозлар, ноёб балиқлар бор.