«Меҳрибонлик» ва «Мурувват» уйлари ўғил-қизлари, «SOS — болалар маҳаллалари» , Болалар шаҳарчалари, Гўдаклар уйи, Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун 11 минг дона Президент совғалари тайёрланди, деб хабар қилди Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Ҳар бир совғалар жамланмаси 12 номдаги ўқув қуроллари ва 15 номдаги ширинликлардан иборат. Совғалар Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳрига авторанспортда, Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларга 25−28 декабрь кунлари «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси самолётлари орқали етказилади.

Совғалар болаларга «Президент арчаси» тадбирларида тантанали равишда топширилади. Мазкур байрамлар бутун Ўзбекистон бўйлаб 29 декабрдан бошланади.