Россияда Ту-154 авиаҳалокатида вафот этганлар учун Душанба умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди, деб хабар берди мамлакат Президенти Владимир Путин.

РФ Мудофаа вазирлигининг Александрова номидаги ашула ва рақс ансамбли артистлари, Россия ОАВ вакиллари бўлган самолёти Қора денгизнинг Сочи яқинидаги қисмида ҳалокатга учради. Натижада 84 нафар йўловчи ва 8 экипаж аъзоси ҳаётдан кўз юмди, деб хабар қилди РИА Новости. Москва вилоятидан ҳавога кўтарилган ва Сочида ёнилғи қуйиб, парвозни давом эттирган.

Самолёт 1983 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, жами 6689 соат парвоз қилган. Дастлабки маълумотларга кўра, Ту-154 қулашига техник носозлик ёки самолётни бошқаришдаги хато сабаб бўлган.