23 декабрь куни Халқ депутатлари Самарқанд вилоятии Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди, деб хабар берди давлат раҳбари сайти.

Президент таклифи билан март ойидан буён вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Ҳиммат Оқбўтаев (1962 йилда туғилган) Самарқанд вилояти ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар у 10 йилга яқин вақт мобайнида Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳокими сифатида ишлаган, унгача эса Навоий вилояти прокурори ўринбосари ва Ўзбекистон Бош прокуратурасида турли лавозимларда фаолият кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилоятининг аввалги ҳокими Зойир Мирзаев яқиндагина бош вазир ўринбосари ҳамда мамлакатнинг қишлоқ ва сув хўжалиги вазири этиб тайинланган эди.