Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев ишчи ташриф билан Самарқандга ташриф буюради. Қирғизистон раҳбари матбуот хизматининг хабар қилишича, у Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилади.

Алмазбек Атамбаев жума кунидан буён Самарқандда бўлиб турган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашади.

Икки мамлакат раҳбарлари икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиб, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар бўйича фикр алмашади.