Сурия армияси Ҳалабни жангарилар қўлидан тўлиқ озод қилди

Ҳалаб шаҳри террористлардан тўлиқ озод қилинди ва ҳукумат қўшинлари назорати остида, деб хабар қилди Сурия армияси қўмондонлиги. Бу стратегик аҳамиятга эга ғалаба бўлиб, террористлар ва уларни қўллаб-қувватлаётганлар учун яксон қилувчи зарбадир, дейилади хабарда. Ҳалаб кўчалари одамлар ва машиналар билан тўлган, шаҳар аҳолиси оммавий равишда шаҳарнинг тўлиқ озод қилинганини нишонламоқда. // РИА Новости

Қозоғистонда терроризм учун жавобгарлик кучайтирилди

Қозоғистон Президенти терроризм ва экстремизм учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонунга имзо чекди, деб хабар қилди республика раҳбари матубот хизмати. У терроризм, терроризм ҳамда ноқонуний қурол ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний алмашинуви учун жиноий ва маъмурий жавобгарликни янада кучайтиришга йўналтирилган. Қонун қурол айланмаси ва уни олиб юриш устидан назоратни ҳам кучайтиради. Ҳужжат тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга оғир ва ўта оғир жиноятлар амалга оширилиши хавфи туғилганда тармоқлар ва алоқа воситаларини ўчириш имкониятини тақдим этади. Шунингдек, мамлакатда фойдаланилаётган ва унга олиб кирилаётган барча қурилмаларнинг IMEI-кодлари ягона базасини шакллантириш, уларни рўйхатга олишни йўлга қўйишга қаратилган тузатиш ҳам киритилмоқда.

Японлар императорни туғилган куни билан табрикламоқда

Фото: ntv.ru.

33 мингдан зиёд киши жума куни Токиодаги саройга ташриф буюриб, император Акихитони 83 ёшга киргани билан табриклади, деб хабар қилди Император саройи бошқармаси. Бу монарх бошқарувидаги 28 йил ичида рекорд натижа ҳисобланади. Эҳтимол, бу Акихитонинг тахтни ўз ворисига қолдириш истагини билдиргани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Масала бир йил давомида ҳал бўлган тақдирда, тахт императорнинг катта ўғли меросхўр шаҳзода Нарухито қўлига ўтади. Император ва унинг оиласи кун давомида уч маротаба йиғилганлар билан саломлашиш учун чиқди.

«Йил охирига жуда оз қолди. Сизларга янги йил ёрқин ва сокин бўлиши тилаб, саломатлигингиз ва бахтингиз учун дуо қиламан», — деди император. // РИА Новости

Британияда яшовчи немис ити дунёдаги энг катта кучук деб топилди

Британияда яшовчи Фредди лақабли немис ити дунёдаги энг катта кучут деб тан олинди ва Гиннеснинг Рекордлар китобига киритилди. Фредди орқа ёқларида турганида унинг бўйи 230 см бўлиб, вазни қарийб 89 кг. Ҳозирда кучук 4 ёшда. Жонивор қовурилган товуқ ва ерёнғоқ ёғини хуш келади. Итнинг хўжайини Клэр Стоунмэн Фредди ҳамда унинг синглиси Флер учун йилига 12,5 фунт сарфлайди. // РИА Новости