2016 йил 20 декабрда Moody’s Investors Service Аsia Alliance Bank АТБнинг миллий ва хорижий валюталардаги депозитлари узоқ муддатли рейтингларини B3 даражадан B2 даражагача оширди.

Шу билан бир вақтда, рейтинг агентлиги молиявий барқарорлик банки мустақил рейтингини B3 даражадан B2 даражагача ва унинг узоқ муддатли контрагенти таваккалчиликлари баҳоланиши (CR баҳоланиши)ни B2 даражадан B1 даражагача оширди ҳамда миллий ва хорижий валюталардаги депозитларнинг қисқа муддатли рейтингларини «Праймдан ташқари (NP)» даражасида тасдиқлади.

Барча узоқ муддатли депозитлар бўйича прогноз «Барқарор».

Аsia Alliance Bank АТБ рейтингларининг барқарор прогноз билан оширилиши банк таваккалчиликлар бўйича кўрсаткичларининг яқинда яхшиланганлиги билан боғлиқ бўлиб, банкнинг кредит таваккалчилигига мойиллиги пасайишини, барқарор молиявий кўрсаткичлар сақланишини, бизнес диверсификацияланиши кучайишини ва филиал тармоғи кенгайишини акс эттиради.

Аsia Alliance Bank АТБ маблағ (капитал) етарлилиги кучли кўрсаткичларининг қўллаб-қувватланишини давом эттиради, 2016 йил 30 сентябрдаги ҳолат бўйича Аsia Alliance Bank АТБ 1-даражали маблағи (капитали) ва умумий CAR (Базель I, Халқаро молиявий ҳужжатлар стандартлари (ХМҲС)га мувофиқ) 2015 йил охиридаги 20,76%га нисбатан 23,4%ни ташкил қилди.

Аsia Alliance Bank АТБнинг юридик шахслар паст қийматли депозитларидан яхши фойдаланилганлиги ва жисмоний шахсларнинг қимматли депозитларига чекланган боғлиқлиги, шунингдек банкнинг воситачилик (комиссия) даромадларини юзага келтириш юқори имконияти туфайли рентабелликнинг янада кучли (B3/B2 рейтингларига эга банкларга нисбатан) кўрсаткичларини акс эттирди.

Аsia Alliance Bank АТБнинг 2016 йил 9 ойи мобайнидаги соф фойдаси 29 млрд. сўмни ташкил қилиб, бу 3,6% (2015 йилда 3,9% ва 2014 йилда 4,5%) миқдорида ўртача активлар рентабеллигини кўрсатади. Банкнинг 2015−2016 йиллардаги молиявий натижалари катта даромадлар оқими ва паст фондлаш қиймати билан боғлиқ соф фоизли даромаднинг сезиларли оширилиши орқали таъминланди.

Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган.