16−18 декабрь кунлари Калининградда (Россия) Россияда хизмат кўрсатган мураббий Виктор Рубов хотирасига бағишланган бокс бўйича XXI Халқаро мусобақа бўлиб ўтди, деб хабар қилди Ўзбекистон Бокс федерацияси.

Мусобақада Ирландия, Белоруссия, Литва, Россия ва Ўзбекистондан 14−15 ёшли ўспиринлар ва 16−17 ёшли ёшлар, жами — 77 нафар боксчи иштирок этди.

11 спортчидан иборат Ўзбекистон жамоаси етти олтин, бир кумуш ва бир бронза медалини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.

Финал баҳсида Раимжон Азимов (46 кг гача вазн тоифасида), Тимурбек Деҳқонов (48 кг гача), Асадхўжа Муйдинхўжаев (52 кг гача), Хайрулло Алиматов (54 кг гача), Жавлонбек Юлдашев (57 кг гача), Жаҳонгир Юлдашев (60 кг гача) ва Жавоҳир Тоғаймурадов (80 кг гача) ғолиб бўлиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Наво Тамазов (66 кг гача) «кумуш», Асадбек Ўринбаев (60 кг гача) — «бронза» эгасига айланди.

Видео