Бир неча кун муқаддам Президент Шавкат Мирзиёев бир ой муддатда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурини тайёрлаш тўғрисидаги фармойишга имзо чеккан эди. Вазирлик ва маҳкамалар, жойлардаги давлат ҳукумат органлари, хўжалик бирлашмалари, жамоат ва нодавлат ташкилотлар ҳужжатга киритиш учун ўз таклифларини илгари суришлари лозим.

«Газета.uz» Ўзбекистон ҳукумати ишчи гуруҳи билан келишган ҳолда барча қизиқувчи ўқувчиларга мазкур дастурга киритиш учун ўз таклифларини юбориш имкониятини тақдим этмоқда. Сизнинг фикрингизча, қандай чоралар, тадбир ва лойиҳалар 2017 йилги Давлат дастурига киритилиши лозим? Қандай масалалар ва муаммоларга эътибор қаратиш керак, деб ҳисоблайсиз?

Таклифларингиз кўриб чиқилиши учун улар фармойишда устувор деб кўрсатилган йўналишларга мос келиши лозим. Сиздан таклифларингиз имкон қадар аниқ ва мантиқий бўлишини сўраб қоламиз.

Илтимос, махсус формани тўлдиринг.

«Газета.uz» таклифи

Таклиф: барча давлат ҳукумат ва бошқарув органлари раҳбарлари (ўринбосарлари эмас) томонидан мунтазам равишдавақти ва жойи аввалдан очиқ эълон қилинган ҳолда матбуот анжуманларини ўтказишни қонунда белгилаб қўйиш. Матбуот анжуманига кириш рўйхат асосида эмас, балки барча миллий ва хорижий журналистлар учун очиқ бўлиши лозим.

Мақсад: давлат ҳукумат ва бошқарув органлари очиқлиги ва мутасадди раҳбарлар масъулиятини ошириш, аҳоли хабардорлиги даражасини яхшилаш.