Чоршанба куни «Аэрофлот» компаниясига тегишли SU1871 «Тошкент-Москва» рейсининг A330 самолёти Ўзбекистон пойтахтига парвоз қилганидан сўнг техник носозлик туфайли ортга қайтди, деб хабар қилди рейс йўловчилари «Газета.uz"га.

Бу сўнгги 10 кун ичида содир бўлган иккинчи ҳодиса ҳисобланади. 12 декабрда худди шу рейс самолёти (бошқа борт рақамли) бир соат кечикиб учган ҳолда носозлик сабабли тез орада Тошкентга қайтган эди.

Йўловчилар маълумотига кўра, парвоз тахминан 4:45 да амалга оширилган (жадвал бўйича — 4:30 да), бироқ тахминан бир соатдан сўнг экипаж учиш жойига қайтиш зарурати туғилгани ҳақида хабар берган. 6:50 лар атрофида лайнер Тошкентга қўнган.

Пойтахт аэропорти рейсни амалга оширишнинг аниқ вақтини маълум қила олмади. Айни пайтда самолётни текшириш ишлари олиб борилмоқда.