14−17 декабрь кунлари Доха шаҳрида (Қатар) оғир атлетика бўйича икки мусобақа — Осиё Кубоги ва IV Халқаро Қатар Кубоги бўлиб ўтди.

Мусобақада Миср, Италия, Нидерландия, Қозоғистон, Камерун, Уганда, БАА, Ироқ, Ҳиндистон, Япония, Тожикистон, Непал, Афғонистон, Таиланд, Қатар ва бошқа давлатлардан спортчилар иштирок этди. Ўзбекистон номидан эса олти вакил қатнашди.

Оғир атлетика федерациясининг «Газета.uz"га хабар қилишича, 105 кг дан юқори вазн тоифасида Рустам Жангабоев уч олтин ва бир кумуш медални қўлга киритган ҳолда Осиё Кубоги чемпиони бўлди.Ўзбекистонлик спортчи икки курашда 430 кг тўплади («олтин») — силтаб кўтаришда 190 кг («кумуш») ва даст кўтаришда 240 кг («олтин»). Спортчи Халқаро Қатар Кубогида ҳам олий ўринга лойиқ деб топилди.

Қайд этиш доизки, бу Осакада (Япония) Игорь Халилов томонидан +105 кг вазнда Осиё Кубоги қўлга киритилганидан 16 йил ўтиб биринчи ғалаба ҳисобланади. Ўшанда ўзбекистонлик силтаб кўтаришда 190, даст кўтаришда 232,5 кг натижа қайд этган эди.