Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг шафқатсиз суиқасд натижасида ҳалок бўлганлиги муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

«Биз ҳар қандай шакл ва кўринишдаги терроризм ва экстремизм ҳаракатларини қаттиқ қоралаймиз, — деб қайд этилган давлатимиз раҳбари мактубида. — Мазкур фожиа ҳозирги замоннинг шундай ноинсоний таҳдидларига қарши курашиш учун халқаро ҳамжамиятнинг барча кучларини бирлаштириш зарурлигини яна бир бор кўрсатди. Ушбу қайғули кунларда Ўзбекистон Россия халқи билан ҳар томонлама бирдамлигини билдиради».

Давлат раҳбари Россия дипломатининг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради.