22 декабрь куни Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов Тошкентга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Ташриф чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув ҳамда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиш режалаштирилган.