Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти лавозимига киришганидан сўнг илк қонунга имзо чекди. 19 декабрь куни давлат раҳбари томонидан имзоланган «Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари кунини белгилаш тўғрисида"ги Қонун матни «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталарида эълон қилинди.

Ҳужжат Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 6 декабрда қабул қилиниб, 13 декабрда Сенат тасдиғидан ўтган эди. Прокуратура органлари ходимлари куни 8 январда нишонланади. 1992 йилнинг худди шу куни «Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари тўғрисида"ги Президент фармони қабул қилинган.

Сентябрда Шавкат Мирзиёев Президент в. б. сифатида бир қатор қонунларга имзо чеккан эди.