Анқарада Россия элчиси ўлдирилди

Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов душанба куни Анқарада ўлдирилди. Ҳужум фотокўргазма очилиши вақтида содир этилди. Қотил расмий кийим ва бўйинбоғда бўлиб, элчининг ортида турган. Ҳужум қилувчи махсус операция натижасида ўлдирилди. Унинг исм-шарифи Мевлют Алтинташ бўлиб, икки ярим йил муқаддам полицияга ишга кирган. Россия Президенти Владимир Путин ҳодисани «қабиҳ қотиллик» ҳамда Туркия билан дўстона муносабатларни ва Суриядаги вазиятни ўнглаш бўйича ишларни бузишга қаратилган ташвиқот деб атади. // РИА Новости

Сайлов ҳайъати Трамп ғалабасини тан олди

АҚШнинг сайланган Президенти Дональд Трамп сайловнинг иккинчи босқичида электорларнинг етарли миқдордаги овозини тўплади, гувоҳлик бермоқда штатлардаги овоз бериш бўйича онлайн-маълумотлар. Ғалаба қозониш учун штатлардаги 538 электорнинг 270 нафари қўллаб-қувватлаши талаб этилар эди. 8 ноябрда бўлиб ўтган сайловда Трамп электорларнинг 306 овозига эга бўлди, Клинтон учун эса 232 электор овоз берган. Кўплаб экспертлар электорлар сайловчиларнинг ихтиёрига зид равишда овоз берган, деган гумонни илгари сурган. Якуний натижалар 6 январь куни конгрессда эълон қилинади. // РИА Новости

ХВЖ раҳбари масъулиятсизликда айбдор деб топилди

Ҳукумат аъзолари томонидан йўл қўйилган қонун бузилишларини кўриб чиқувчи Франция махсус суд инстанцияси Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристин Лагард иши бўйича айблов ҳукмини чиқарди. Бунда унга нисбатан ҳеч қандай жазо чораси белгиланмади ва у ўз лавозимида фаолиятини давом эттиради. Ҳукм 1993 йилда Бернар Тапи — таниқли тадбиркор, сиёсатчи ва собиқ Президент Николя Саркозининг дўсти томонидан Adidas компаниясининг сотиб юборилиши билан боғлиқ иш юзасидан чиқарилди. ХВЖ раҳбари мамлакат иқтисодиёт ва молия вазирига босим ўтказилганига лоқайдлик билан қараганликда айбланган. Унинг бу ҳаракатсизлиги эса давлат маблағлари ноқонуний ўзлаштирилиши ёки талон-тарож қилинишига олиб келгани айтилмоқда. // РИА Новости

Россияда заҳарланиш оқибатида 50 нафардан зиёд киши ҳалок бўлди

Дам олиш кунилари Россиянинг Иркутск шаҳрида спирт сақловчи қалбаки «Боярышник» воситасидан оммавий заҳарланиш қайд этилди. Сўнгги маълумотларга кўра, 53 киши ҳаётдан кўз юмган. Восита таркибида метил спирти аниқланган. // РИА Новости

Берлинда юк машинаси одамлар галаси устига бостириб борди

Берлин марказида юк машинаси янги йил ярмаркасидаги одамлар галаси устига бостириб бориши оқибатида 12 киши ҳаётдан кўз юмди, 48 киши шифохонага ётқизилган бўлиб, уларнинг айримлари оғир аҳволда. Полиция ҳозирча ҳодисани теракт деб атаётгани йўқ, бироқ юк машинаси ҳайдовчиси нима сабабдан ушбу жиноятга қўл урганини маълум эмаслигини таъкидлаб ўтган. Германия Бош прокуратураси терговни ўз зиммасига олган. // РИА Новости