Генерал-майор Муиджон Тохирий Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда ДБҚ сайти. Бунга қадар Муиджон Тохирий Президент хавфсизлиги хизматини бошқарган.

ДБҚ раҳбари лавозимида 2011 йилдан буён фаолият юритиб келаётган Зоҳид Дусанов эса Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига қайтди (у мазкур лавозимда 2008−2011 йилларда ишлаган). Зоҳид Дусанов генерал-майор Шуҳрат Узаков ўрнини эгаллади.