13−15 декабрь кунлари АҚШ Марказий қўмондонлиги қуруқликдаги қўшинлар қўмондони генерал Майкл Гаррет бир гуруҳ маслаҳатчи ва ёрдамчилар билан Ўзбекистонга ташриф буюрди.

АҚШ элчихонаси матбуот хизматининг хабар қилишича, Майкл Гаррет Ўзбекистонрга илк ташрифи хавфсизлик бўйича кенг кўламли ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон ҳукумати ва Мудофаа вазирлиги билан юқори даражада олиб борилаётган мулоқот давом этаётганидан далолат беради.

Ташриф давомида генерал Гаррет делегацияси Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги вакиллари билан учрашди ҳамда Қуролли кучлар академиясига ташриф буюрди.