16 декабрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатда ташриф билан бўлиб турган Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алан Дункан билан учрашди.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.

Мулоқот давомида Ўзбекистон-Британия ҳамкорлигининг барча йўналишлари бўйича алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қизиқиш билдирилди ҳамда халқаро ва минтақавий кун тартибининг айрим масалалари юзасидан фикр алмашилди.