Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Муҳаммад V Янг ди-Пертуан Агонг XV ни Малайзия Подшоҳи сифатида тахтга ўтиргани муносабати билан чин қалбдан муборакбод этди, дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

«Аминманки, Ўзбекистон ва Малайзия орасидаги ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган ҳамда тобора мустаҳкамланиб бораётган кенг қамровли ва узоқ муддатли ҳамкорлик алоқалари дўст халқларимиз равнақи йўлида бундан кейин ҳам изчил ривожланаверади» деб ишонч билдирди давлат раҳбари ўз мактубида.

Шавкат Мирзиёев аъло ҳазратларига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва фаолиятида улкан зафарлар, биродар Малайзия халқига эса тинчлик, фаровонлик ва доимий тараққиёт тилади.