10−11 декабрь кунлари Тошкентда армрестлинг бўйича терма жамоа бош мураббийи Павл Докуаев хотирасига бағишланган Ўзбекистон мутлақ чемпионати бўлиб ўтди, дея хабар қилди Армрестлинг федерацияси «Газета.uz"га.

Армрестлинг бўйича республиканинг мутлақ чемпионларини аниқлаш учун 300 нафардан зиёд спортчилар иштирокида вилоятларда саралаш босқичлари ўтказилиб, улардан фақатгина 20 нафари финалга етиб келди.
Икки мусобақа куни якунланларига кўра, мутлақ вазн тоифасида чап қўлда Дмитрий Докучаев (Тошкент вилояти) ғолиб чиқди, иккинчи ўринни Азиз Тожиев (Тошкент вилояти), «бронза"ни эса Ҳусан Сагдиев (Самарқанд вилояти) эгаллади.
Ўнг қўлдаги беллашувларда эса Қудратулла Ниёзий (Андижон вилояти) олтин, Азиз Ирматов кумуш ва Аброр Рустамов бронза медалига сазовор бўлди.
Мусобақа давомида Ўзбекистон Армрестлинг федерациясида йил якунлари ўтказилиб, 2017 йилдаги мақсадлар белгилаб олинди.

Фото