9−10 декабрь кунлари Дубайда (Бирлашган Араб Амирликлари) қизлар ўртасида бадиий гимнастика бўйича Dubai International Junior Championship халқаро мусобақаси бўлиб ўтди, дея хабар қилди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Заррина Абдуллаева «Газета.uz"га.

Мусобақада 12 мамлакат — Россия, Чехия, Украина, Озарбайжон, Арманистон, Хитой, Қозоғистон, Ливан, БАА ва бошқалардан 26 жамоа иштирок этди. Ўзбекистон номидан «Камолот-спорт — саломатлик» жамоаси қатнашди.

Икки мусобақа куни якунларига кўра, Ўзбекистон жамоаси барча ёш тоифаларида 13 медал — 10 олтин ва 3 кумун медални қўлга киритди.

Лазиза Мирзакаримова уч турда (обруч, скакалка ва кўпкураш) олтин медалга созовор бўлди. Диёра Маннанова, Диёра Ҳамидуллаева, Гаяне Тевосян ва энг ёш гимнастикачи Афсона Шукурова (5 лет) — биттадан «олтин», Аиша Матёқубова — уч «олтин» ва бир «кумуш», Альёра Равшанова ва Лола Тоҳирова — биттадан кумуш медални қўлга киритди.