Ўзбекистоннинг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Украина Президенти Пётр Порошенко ўртасида Украина томонининг ташаббуси билан 13 декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, дея хабар қилди ЎзА.

Украина Президенти Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти сайловида ишончли ғалаба қозонгани билан самимий табриклади.

Президентлар турли соҳаларда Ўзбекистон билан Украина муносабатларининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама этиб, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларни, аввало, савдо-иқтисодий соҳадаги алоқаларни кенгайтириш йўлида биргаликда ҳаракат қилишга, бунда икки давлатнинг мавжуд имкониятларини тўла ишга солишга келишиб олдилар.

Пётр Порошенко Шавкат Мирзиёевни ўзига қулай вақтда Украинага ташриф билан келишни таклиф этди.