12−17 декабрь кунлари Тошкентда Олий таълим муассасалари «Талабалар театр студиялари» фестивалининг якуний республика босқичи бўлиб ўтади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизматининг хабар қилишича, мазкур фестивал «Эртанги кун бизники, марра бизники» шиори остида ўтказилаётган «Ёшлар хафталиги» доирасида ташкил этилмоқда.

Унда «Талабалар театр студиялари» фестивалининг дастлабки саралаш босқичларида ғолиб чиққан олти жамоа иштирок этмоқда. Ўзбекистон санъат ва маданият институти саҳнасида ҚарДУ талабалари «Широқ», ТТЕСИ талабалари «Тиконсиз типратикон», ЎзМУ талабалари Молернинг «Тартюф», ТАТУ Нукус филиали талабалари «Қайдасан, бахтим», НамМПИ талабалари «Қабоҳат», НавДКИ талабалари эса «Огоҳ бўлинг, одамлар» номли саҳна асарларини ижро этади.

«Ёшлар хафталиги» доирасида, шунингдек, ОТМ тизимида «Тафаккур синовлари», «Қувноқ ва зукколар» танловлари ҳам ўтказилади.