Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси 13 декабрь куни чақирилади. Бу ҳақда парламент юқори палатаси ахборот хизмати хабар қилди.

Сенаторлар Ўзбекистоннинг 2017 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисидаги, шунингдек 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқади.

Мажлис кун тартибидан бир қатор қонунлар, жумладан, «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонун ўрин олган.