Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпаниясига тегишли «Тошкент-Москва» йўналиши бўйича қатновчи SU1871 рейси самолёти ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай Ўзбекистон пойтахти аэропортига қайтди.

A-330 лайнери Тошкентдан бир соатлик ушланишдан сўнг — жадвалдаги 4:30 ўрнига 5:35 да учган эди. Кутиш зонасида бир доира парвозни амалга оширган самолёт тахминан 6:05да муваффақиятли қўнди.

Экипаж аъзолари парвоз пунктига қайтишга носозлик сабаб бўлганини маълум қилди. Айни пайтда йўловчилар аэропортнинг кутиш зонасига етказилган. Парвоз вақти 16:45 га қолдирилди.