Ўзбекистоннинг асосий Янги йил арчаси Тошкентдаги «Анҳор-Локомотив» истироҳат боғи яқинига ўрнатилади. Пойтахт ҳокимияти вакиллари душанба куни мазкур маълумотни «Газета.uz"га тасдиқлади.

Истироҳат боғига Шайхонтоҳур кўчасидан киришдаги вақтинча бўш турган ҳудуд Янги йил арчаси учун майдончага айлантирилади. Айни пайтда Тошкент ҳокими буйруғи бўйича бу ерда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Авваллари мамлакатнинг асосий арчаси Мустақиллик майдонига ўрнатилар, бу ерда бир ҳафтага яқин Янги йил байрами нишонланар эди. Байрам кунлари Шароф Рашидов шоҳ кўчасининг Алишер Навоий ҳамда Матбуотчилар кўчасигача бўлган қисми тўсилиб, пиёдалар учун ҳудудга айлантирилган.

Истироҳат боғига тегишли ҳудудда сайлларнинг ташкил этилиши фуқаролар учун Янги йил байрамини нишонлаш вақтида қулайлик ва хавфсизликни тақдим этади, дея қайд этди «Газета.uz"нинг шаҳар ҳокимиятидаги суҳбатдоши. Жорий йил ёзида Тошкент марказида очилган истироҳат боғида автомобиллар учун тураргоҳ, сайр ҳудуди ва болалар учун аттракционлар мавжуд.

Одатда пойтахтдаги «Меҳрибонлик» уйлари, кам таъминланган ва кўп болали оилаларнинг фарзандлари таклиф этиладиган анъанавий «Президент арчаси» бу йил ҳам пойтахтдаги «Туркистон» Саройида бўлиб ўтади.

Фото